Logotype
Главная | Регистрация | Вход Seshanba, 26.05.2020, 17:28


Меню сайта
Наш опрос
Кино и Сериалы
Топ Саундтреки за месяц
Статистика
Мой друзя

21:34

Kompyuter yoqilayotganidagi 0xc000000f xatolikni tuzatamiz


Joylandi: 27.02.2017 | 21:34

Windows 7 ва ундан кейинги версиялари анча оммалашган бўлишига қарамасдан, барибир уларда охирига етмаган жиҳатлар бор. Ишлаб турган операцион тизимда бирор хатолик юз берса-ку, у ҳақда маълумот топиб, тўғрилаш унчалик қийин эмас. Аммо тизимнинг ўзи юкланмай қолса-чи?
Масалан, энг кенг тарқалган хатоликлардан бири – Windows ишга туширилиш жараёнидаги 0xc000000f хатолигидир. Қуйида Windows 7 тизими мисолида шу хатоликни бартараф этишни ўргатамиз.

Келиб чиқиш сабаби

Муаммони ечишда, аввало, унинг юзага келиш сабабини аниқлаш керак. Айнан мана шу хатоликнинг келиб чиқиши кўпгина омил ва вазиятларга боғлиқ. Улардан ҳар бирини кўриб чиқамиз:
1.Қурилма драйверлари шикастланган. Бунинг сабаби тизимдаги хатоликлар, Windows файлларини бузиб қўйиш ёки вируслар иши бўлиши мумкин.
2.Компьютернинг қаттиқ диски шикастланган. Вақт ўтиши билан винчестер деталлари эскиради, бу эса хотира секторларининг шикастланишига олиб келади. Агарда тизимни юклайдиган файллар ёки драйверлар тўпламлари мана шундай «бэд сектор»да жойлашиб қолган бўлса, янги винчестер олишни ўйлаб кўраверинг.
3.BIOS’даги boot-меню параметрларининг ўзгариши. Тизим блогини таъмирлаш ёки компьютерни узоқ вақт ишлатмасдан қўйиш натижасида, тизимнинг базавий кириш/чиқиш созламалари дастлабки ҳолатига қайтиб қолиши ҳам мумкин. Бу она платадаги (таблетка шаклидаги) қувват батарейкасининг олиниши ёки ишдан чиқиши сабабли юз беради.
4.Windows юклагичининг шикастланиши. Агарда дисплейда «boot bcd 0xc000000f» ёзуви чиққан бўлса – boot-блок файллари ўчиб кетган ёки шикастланган бўлади. Бу эса вируслар иши ёки нўноқ фойдаланувчи тизим созламаларига аралашгани оқибати сабабли келиб чиқади.
5.Windows’нинг «қароқчи» ёки бузуқ версиясини ўрнатиш. Бунда экранга «Отсутствует или поврежден файл winload exe 0xc000000f» ёзуви чиқади. Бу ҳолда Windows’нинг ўзи ёки уни ўрнатиш манбаси бўлган диск шикастланган бўлиб чиқади. Бу муаммони ечишнинг йўли – Windows’ни бошқа манбадан ўрнатиш.

Тузатиш усуллари

Энди Windows юкланишини даволашнинг асосий усулларини кўриб чиқамиз. Эътибор беринг, улар махсус тартибда жойлаштирилган: биринчи усулнинг самарадорлиги иккинчисига нисбатан кўпроқ.
BIOS’ни созлаш
Бу вариантда асосий вазифа – юкланишдаги бирламчиликни ўзгартириш. Бунинг учун:
1.Компьютерни ўчириб-ёқинг ва ёнаётганида F2, Esc ёки Delete тугмачаларидан бирини (бу қурилманинг ўзига ва BIOS версиясига боғлиқ) босинг.
2.Навигация тугмачалари орқали «Boot» бўлимига ўтинг.
3.Биринчи ўринга қаттиқ дискни ўрнатинг
[img]http://www.yoshlar.com/_nw/74/73774583.gif
Диққат! Айрим BIOS версияларида юкланишдаги бирламчиликни ўзгартириш учун «Boot» бўлими ичидаги «Boot Device Priority» бўлинмасига кириш керак бўлади.
1.Винчестерни биринчи ўринга белгилаб, F10 тугмачасини босинг, кейин экранга чиққан «ОК» тугмачаси билан тасдиқланг.
Агарда бу йўл билан муаммо ҳал бўлмаса, унда иккинчи усулни қўллаб кўринг:
Тизимни тиклаш
Бу усулда, ҳатто муаммони ҳал эта олмасангиз ҳам, Windows’ни юклаш имкони бор. Бунинг учун:
1.
1.Компьютер дисководига Windows ўрнатувчи дискни (ёки USB-хотирани) қўйинг.
2.Юқоридаги йўриқноманинг 1–3-бандларидаги кўрсатмаларни бажаринг.
3.Биринчи ўринга тизимни ўрнатувчи дискни (ёки USB-хотирани) белгилаб, F10 тугмачасини босинг.
4.Компьютер ёнгач, «Восстановление системы» ойнаси чиқади. Ўрнатувчи дастурнинг барча кўрсатмаларига амал қилинг ва жараён якунланишини кутинг.

1. Агарда муаммонинг сабаби топилмаса – олдинги ойнага қайтинг ва «Восстановление загрузки» бандини танланг. Жараён охирига етишини кутинг.
2.Бу босқичда ҳам жараён бошланмаса, у ҳолда Shift+F10 тугмачаларини босинг ва экранга чиққан буйруқлар қаторига «chkdsk C: /f» матнини ёзинг. Бунда махсус дастур қаттиқ дискингизнинг хато ва шикастлари бор-йўқлигини текширади.

Агар Windows ишга тушиб кетса, дарҳол Kaspersky Virus Removal Tool ёрдамида тизимнинг чуқурлаштирилган текширувини амалга оширинг ҳамда DriverPack Solution’дан фойдаланган ҳолда драйверларни янгиланг.
Шу билан тавсиялар якунига етди. Агарда Windows юкланишида яна хатолик чиқаверса, қаттиқ дискда «бэд сектор»лар бор-йўқлигини текширинг.
Категория: Kompyuter Dasrliklari | Просмотров: 1223 | Добавил: BEST_ADMIN | Рейтинг: 5.0/6

O'xshash yangiliklar
Всего комментариев: 0
avatar
Поиск сайта
Категории раздела
Календарь
Архив записей
Новости сайта
Популярные песни за месяц
Вход на сайт