Logotype
Главная | Регистрация | Вход Seshanba, 07.04.2020, 12:24


Меню сайта
Наш опрос
Кино и Сериалы
Топ Саундтреки за месяц
Статистика
Мой друзя

23:10

Maska haqida hazil maqolalar.Kayfiyatni ko'taramiz do'stlar (Koronavirus)


Joylandi: 23.03.2020 | 23:10

Ҳазил мақоллар:

- Онангни отангга маскасиз кўрсатма!
- Бошингга қилич келса ҳам маска тақ!
- Келинни келганда кўр, маскасини ечганда кўр!
- Дўст маска сўраганингда билинади!
- Нонни катта тишласанг ҳам маскани тақмай юрма!
- Маска билан обод юзинг, гар бўлса у вайрона ҳам!
- Бир товуққа ҳам маска керак, ҳам антисептик, деганларидек...
- Маскага ишонма, маскасиз юрма!
- Бугунги маскани эртага тақма
- Масканг халол бўлса, кўчада тақ!
- Маскангни яширсанг, истимаси ошкор қилади!
- Маскаси бўлмаса ҳам аптекачининг боласи гапирсин.
- Оғзи қийшиқ бўлса ҳам маскаси бор гапирсин!(кўринмайди-да)
- Масканинг йиртиги хам маска....
- Эр хотиннинг уруши, Дока масканинг куриши....
- Маска сотсанг кушнингга сот, у билан узинг гаплашасан....
- Маскаси йук маскаси эскига кулади.....
- Йигит кишига 40 маска ҳам оз
- Эл оғзига маска тутиб бўлмайди
- Маскаси борнинг маскаси йўқ билан нима иши бор?
- Маскани ердан топсанг ҳам тақиб ол
- Маскалар бор, маскаларнинг нақшидир,
Маскалар бор, микроб ундан яхшидир!
- Юзта маскасиз дўстдан битта маскали душман афзал!
- Маскасизга иш буюр, орқасидан ўзинг юр!
- Олтин олма, маска ол, маска олтин эмасми?
- Маскасиз шоҳ бўлгунча, маскали гадо бўлгин!
- Маскасиз аразласа соғлигига зарар
- Маска билан топганинг - қанду асал тотганинг
- Маскасиз бирни енгар, маскали мингни!
- Сасийдиган оғизга маска баҳона
- Карантиндан кейин маскани ... тақ!
- Маскасиз қиз эрга ёлчимас
- Маскали, сенга гапираман, маскасиз, сен эшит!

Manba: ZIYO-MUSIC.COM
Категория: 1-aprel hazillari/ 1-aprel uchun hazil gaplar | Просмотров: 222 | Добавил: BEST_ADMIN | Теги: Koronavirus, hazil maqolalar | Рейтинг: 5.0/2

O'xshash yangiliklar
Всего комментариев: 0
avatar
Поиск сайта
Категории раздела
Календарь
Архив записей
Новости сайта
Популярные песни за месяц
Вход на сайт