Logotype
Главная | Регистрация | Вход Chorshanba, 11.12.2019, 11:44


Меню сайта
Наш опрос
Кино и Сериалы
Топ Саундтреки за месяц
Статистика
Мой друзя

13:11

Telegram асосчиси Дуров: «Смартфонингиздан бу иловани ўчириб ташланг!»


Joylandi: 22.11.2019 | 13:11

Тобора оммалашиб бораётган Telegram мессенжери асосчиси смартфон фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари дахлсизлигидан хавотир билдирди. Унинг сўзларига кўра, WhatsApp’нинг охирги версиясидаги янгиланишлар хакерлар учун фойдаланувчилар маълумотларига кириш имконини беради.

«Хакерлар сизга битта видео жўнатса бўлди, тамом, – дея қайд қилди у. – Май ойида мен WhatsApp’да кетма-кет заифликлар ва хавфсизлик билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлишини айтган эдим».

Дуровнинг сўзларига кўра, WhatsApp’нинг янги заифликлари хакерлар ва ҳукумат идоралари учун шахсий маълумотларни очиб беради. Унинг фикрича, бунинг сабаби – мессенжерга эгалик қилувчи Facebook компанияси АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш дастури (PRISM)да иштирок этишидир.

АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳам ҳукумат амалдорларига WhatsApp’дан фойдаланамасликни маслаҳат берган эди. Шунингдек, аввалроқ бу илова орқали АҚШга иттифоқдош бўлган ҳукумат расмийлари кузатиб келинаётгани хабар қилинган эди.
Категория: Tehnologiyalar | Просмотров: 242 | Добавил: BEST_ADMIN | Рейтинг: 5.0/4

O'xshash yangiliklar
Всего комментариев: 0
avatar
Поиск сайта
Категории раздела
Календарь
Архив записей
Новости сайта
Популярные песни за месяц
Вход на сайт